0:00
0:00

1. Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! (Аниқки), у қуриди — ҳалок бўлди!
2. Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!
3. Яқинда у (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!
4. Ва унинг ўтин орқалаган хотини,
5. — бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган алангали дўзахга киражак!)
____________________
И з о ҳ. Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил доимо кишиларни Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга қарши гиж-гижлаб, уларнинг ўртасида адоват ўтини ёқиб юргани сабабли, Қуръон уни «ўтин орқалаган» деб сифатлади ва дўзахга ҳам эри билан бирга худди ўша ҳолида кириши ҳақида хабар берди.
السورة التالية
Icon