وَشَدَدۡنَا مُلۡكَهُۥ وَءَاتَيۡنَٰهُ ٱلۡحِكۡمَةَ وَفَصۡلَ ٱلۡخِطَابِ

Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилгувчи китобни бердик. (Биз Довудга Пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унга талашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳеч иккиланмай ҳукм чиқарар эди.)


۞وَهَلۡ أَتَىٰكَ نَبَؤُاْ ٱلۡخَصۡمِ إِذۡ تَسَوَّرُواْ ٱلۡمِحۡرَابَ

Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишган эди.


إِذۡ دَخَلُواْ عَلَىٰ دَاوُۥدَ فَفَزِعَ مِنۡهُمۡۖ قَالُواْ لَا تَخَفۡۖ خَصۡمَانِ بَغَىٰ بَعۡضُنَا عَلَىٰ بَعۡضٖ فَٱحۡكُم بَيۡنَنَا بِٱلۡحَقِّ وَلَا تُشۡطِطۡ وَٱهۡدِنَآ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلصِّرَٰطِ

Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: «Қўрқма, булар–икки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил», дедилар. (Кутилмаганда, изнсиз, ман қилинган жойга девор ошиб кириб келишлари яхшилик аломати эмас эди. Мўмин одам Пайғамбарнинг ҳузурига бундай суратда кириб бормайди. Шунинг учун ҳам Довуд алайҳиссалом қўрқиб кетди. Кириб келганлар буни пайқаб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилишди.)


إِنَّ هَٰذَآ أَخِي لَهُۥ تِسۡعٞ وَتِسۡعُونَ نَعۡجَةٗ وَلِيَ نَعۡجَةٞ وَٰحِدَةٞ فَقَالَ أَكۡفِلۡنِيهَا وَعَزَّنِي فِي ٱلۡخِطَابِ

«Мана бу менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор. Менинг эса, биргина совлиғим бор. Бас, у: «Уни ҳам менинг кафолатимга бер», деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди».



الصفحة التالية
Icon