هَٰذَا فَوۡجٞ مُّقۡتَحِمٞ مَّعَكُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِهِمۡۚ إِنَّهُمۡ صَالُواْ ٱلنَّارِ

«Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир. Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир», (дейюлур).


قَالُواْ بَلۡ أَنتُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِكُمۡۖ أَنتُمۡ قَدَّمۡتُمُوهُ لَنَاۖ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرَارُ

Улар: «Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша (жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!» дерлар.


قَالُواْ رَبَّنَا مَن قَدَّمَ لَنَا هَٰذَا فَزِدۡهُ عَذَابٗا ضِعۡفٗا فِي ٱلنَّارِ

Улар: «Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этган бўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил!» дерлар. (Охиратдаги бу тортишув кофир пешволар ва уларнинг атбоълари орасида бўлади. Пешволар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирганлари учун икки баробар азобга қоладилар.)


وَقَالُواْ مَا لَنَا لَا نَرَىٰ رِجَالٗا كُنَّا نَعُدُّهُم مِّنَ ٱلۡأَشۡرَارِ

Улар: «Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз?


أَتَّخَذۡنَٰهُمۡ سِخۡرِيًّا أَمۡ زَاغَتۡ عَنۡهُمُ ٱلۡأَبۡصَٰرُ

Биз уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки кўзлар улардан тойдими?!» дерлар.


إِنَّ ذَٰلِكَ لَحَقّٞ تَخَاصُمُ أَهۡلِ ٱلنَّارِ

Албатта, мана шу ҳақдир–дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. (Ушбу оятларда зикр қилинганлар ҳақдир. Булар дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. Бу нарса, албатта, бўладиган ишдир.)



الصفحة التالية
Icon