وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَدۡعُونَ مِن قَبۡلُۖ وَظَنُّواْ مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٖ

Ва улардан илгари илтижо қилиб юрган нарсалари ғойиб бўлди. Улар ўзларига қочар жой йўқлигига тўла ишондилар.


لَّا يَسۡـَٔمُ ٱلۡإِنسَٰنُ مِن دُعَآءِ ٱلۡخَيۡرِ وَإِن مَّسَّهُ ٱلشَّرُّ فَيَـُٔوسٞ قَنُوطٞ

Инсон яхшилик тилашни ҳеч малол олмас. Агар уни ёмонлик тутса, у умидсиз тушкундир. (Бу дунёда инсон ўзига яхшилик тилашдан ҳеч тўхтамайди. Унга қанчалик кўп яхшилик етса, яна кўпроқ яхшилик келишини истайди, ҳеч малол олмайди. Аммо озгина зарар етса, қаттиқ хафа бўлиб кетади. Умидсизланиб тушкунликка тушади. Беш кунлик дунёнинг яхшилигига шунчалик қаттиқ ҳирс қўйган, ёмонлигидан шунчалик қўрққан инсон нима учун охиратнинг абадий азобидан қўрқмайди ва абадий яхшилигига қизиқмайди?!)


وَلَئِنۡ أَذَقۡنَٰهُ رَحۡمَةٗ مِّنَّا مِنۢ بَعۡدِ ضَرَّآءَ مَسَّتۡهُ لَيَقُولَنَّ هَٰذَا لِي وَمَآ أَظُنُّ ٱلسَّاعَةَ قَآئِمَةٗ وَلَئِن رُّجِعۡتُ إِلَىٰ رَبِّيٓ إِنَّ لِي عِندَهُۥ لَلۡحُسۡنَىٰۚ فَلَنُنَبِّئَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِمَا عَمِلُواْ وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنۡ عَذَابٍ غَلِيظٖ

Агар Биз унга уни тутган зарардан сўнг Ўзимиздан раҳмат тоттирсак, албатта, у: «Бу меникидир. Мен (Қиёмат) соати қоим бўладир, деб ўйламасман. Агар Роббимга қайтарилсам, албатта, мен учун Унинг ҳузурида гўзал (мукофот) бордир», дер. Бас, албатта, куфр келтирганларга қилган амаллари хабарини берурмиз. Албатта, уларга оғир азобдан тоттирурмиз.



الصفحة التالية
Icon