إِنَّ شَجَرَتَ ٱلزَّقُّومِ
Албатта, Заққум дарахти.
طَعَامُ ٱلۡأَثِيمِ
Гуноҳкорлар таомидир.
كَٱلۡمُهۡلِ يَغۡلِي فِي ٱلۡبُطُونِ
У худди эритилган маъдандек қоринларда қайнайдир.
كَغَلۡيِ ٱلۡحَمِيمِ
Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир. (Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)
خُذُوهُ فَٱعۡتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلۡجَحِيمِ
Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар!
ثُمَّ صُبُّواْ فَوۡقَ رَأۡسِهِۦ مِنۡ عَذَابِ ٱلۡحَمِيمِ
Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар!
ذُقۡ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡكَرِيمُ
Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан»!
إِنَّ هَٰذَا مَا كُنتُم بِهِۦ تَمۡتَرُونَ
Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!