وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ
Баъзилари бошқаларидан ўгрилиб сўраша бошладилар.
قَالُوٓاْ إِنَّا كُنَّا قَبۡلُ فِيٓ أَهۡلِنَا مُشۡفِقِينَ
Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотдан қўрқувчилардан эдик.
فَمَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا وَوَقَىٰنَا عَذَابَ ٱلسَّمُومِ
Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади.
إِنَّا كُنَّا مِن قَبۡلُ نَدۡعُوهُۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡبَرُّ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳмлидур.
فَذَكِّرۡ فَمَآ أَنتَ بِنِعۡمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٖ وَلَا مَجۡنُونٍ
Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан. (Оятдаги «коҳин» сўзини биз фолбин деб таржима қилдик. Аслида, Арабистон ярим оролида коҳин алоҳида тушунчадир. У жинлар билан алоқаси борлигини ва ғойибдан хабар беришни даъво қилувчи шахсдир. Шунингдек, коҳинлар руҳлар, худолар билан ҳам алоқамиз бор дейишади ва баъзан табиблик даъвосини ҳам қилишади.)
أَمۡ يَقُولُونَ شَاعِرٞ نَّتَرَبَّصُ بِهِۦ رَيۡبَ ٱلۡمَنُونِ
Балки улар: «У шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз», дерлар?