أَفَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي تَوَلَّىٰ

Юз ўгириб кетганни кўрмадингми?!


وَأَعۡطَىٰ قَلِيلٗا وَأَكۡدَىٰٓ

У озгина берди ва тўхтатди.


أَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلۡغَيۡبِ فَهُوَ يَرَىٰٓ

Унинг ҳузурида ғайб илми бору, у кўриб турибдими?! (Ғайбни фақат Аллоҳ билиб, бошқа ҳеч ким билмаслиги аниқ. Охиратнинг ғамини емай юрганлар нимага суянишади? Ғайбни билмагандан кейин инсон доимо ўзига охиратда фойда берадиган ишларни кўпроқ бажаришга ҳаракат қилмоғи лозим.)


أَمۡ لَمۡ يُنَبَّأۡ بِمَا فِي صُحُفِ مُوسَىٰ

Ёки Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унга берилмадими?


وَإِبۡرَٰهِيمَ ٱلَّذِي وَفَّىٰٓ

Ва вафо қилган Иброҳимнинг?


أَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٞ وِزۡرَ أُخۡرَىٰ

«Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас.


وَأَن لَّيۡسَ لِلۡإِنسَٰنِ إِلَّا مَا سَعَىٰ

Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ.


وَأَنَّ سَعۡيَهُۥ سَوۡفَ يُرَىٰ

Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринар.


ثُمَّ يُجۡزَىٰهُ ٱلۡجَزَآءَ ٱلۡأَوۡفَىٰ

Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилар», деб. (Ушбу зикр этилган маънолар Мусо а. с. нинг Тавротларида ва Иброҳим а. с. нинг саҳифаларида келгандир.)



الصفحة التالية
Icon