وَقَوۡمَ نُوحٖ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ هُمۡ أَظۡلَمَ وَأَطۡغَىٰ

Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи). Чунки улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар.


وَٱلۡمُؤۡتَفِكَةَ أَهۡوَىٰ

Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи).


فَغَشَّىٰهَا مَا غَشَّىٰ

Бас, уларни ўраган нарса ўраб олди.


فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكَ تَتَمَارَىٰ

Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан?


هَٰذَا نَذِيرٞ مِّنَ ٱلنُّذُرِ ٱلۡأُولَىٰٓ

Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир. (Огоҳ бўлинглар: аввалги огоҳлантирувчиларга душман бўлганларнинг куни сизларнинг бошингизга тушиб қолмасин!)


أَزِفَتِ ٱلۡأٓزِفَةُ

Яқинлашувчи яқинлашди.


لَيۡسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ كَاشِفَةٌ

Уни Аллоҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ.


أَفَمِنۡ هَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ تَعۡجَبُونَ

Бу сўздан сизлар ажабланасизларми?


وَتَضۡحَكُونَ وَلَا تَبۡكُونَ

Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми?



الصفحة التالية
Icon