فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
يَسۡـَٔلُهُۥ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ كُلَّ يَوۡمٍ هُوَ فِي شَأۡنٖ
Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир. (Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларини сўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса, ўшани сўрайди.)
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
سَنَفۡرُغُ لَكُمۡ أَيُّهَ ٱلثَّقَلَانِ
Албатта, сизлар учун вақт топармиз, эй инсу жинлар!
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
يَٰمَعۡشَرَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ إِنِ ٱسۡتَطَعۡتُمۡ أَن تَنفُذُواْ مِنۡ أَقۡطَارِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ فَٱنفُذُواْۚ لَا تَنفُذُونَ إِلَّا بِسُلۡطَٰنٖ
Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!