إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ

Албатта, у Қуръони каримдир.


فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ

У сақланган китобдадир.


لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ

Уни фақат покланганларгина ушлайдир.


تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

У оламларнинг Роббисидан туширилгандир.


أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ

Бас, сизлар мана шу сўз(Қуръон)га бепарволик қиласизларми?!


وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ

Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?! (Яъни, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишонмасликни ўз насибангиз қилиб оласизларми?)


فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ

Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?!


وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ

Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар.


وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ

Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар. (Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади.)



الصفحة التالية
Icon