أَرَءَيۡتَ إِن كَانَ عَلَى ٱلۡهُدَىٰٓ
Айт-чи, агар ўша ҳидоятда бўлса.
أَوۡ أَمَرَ بِٱلتَّقۡوَىٰٓ
Ёки тақвога амр қилса.
أَرَءَيۡتَ إِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰٓ
Айт-чи, ўша ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса.
أَلَمۡ يَعۡلَم بِأَنَّ ٱللَّهَ يَرَىٰ
Албатта Аллоҳ уни кўришини билмасми?!
كَلَّا لَئِن لَّمۡ يَنتَهِ لَنَسۡفَعَۢا بِٱلنَّاصِيَةِ
Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддатла тутамиз.
نَاصِيَةٖ كَٰذِبَةٍ خَاطِئَةٖ
Ёлғончи, хатокор пешонасидан.
فَلۡيَدۡعُ نَادِيَهُۥ
Бас, ўз тўпини чақирсин.
سَنَدۡعُ ٱلزَّبَانِيَةَ
Биз ҳам забонияларни чақирамиз. (Яъни, дўзахийларни азобловчи фаришталарни.)
كَلَّا لَا تُطِعۡهُ وَٱسۡجُدۡۤ وَٱقۡتَرِب۩
Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил. (Ушбу оят сажда оятларидандир. Имом Муслим улкан саҳобий Абу Ҳурайра р. а. дан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда Аллоҳга энг яқин бўлган пайти–сажда пайтидир, у пайтда дуони кўп қилинглар», –деганлар.)