أَثُمَّ إِذَا مَا وَقَعَ ءَامَنتُم بِهِۦٓۚ ءَآلۡـَٰٔنَ وَقَدۡ كُنتُم بِهِۦ تَسۡتَعۡجِلُونَ

У воқеъ бўлганидан сўнг унга ишондингизми? Энди-я?! Уни тезроқ келсин, деб шошилаётган эдингиз-ку?! (Азобнинг тушиши муқаррар. Қачон бўлса ҳам, барибир тушади. Ана ўша вақтда мушрик ва кофирларга юқоридаги сўзлар айтилади.)


ثُمَّ قِيلَ لِلَّذِينَ ظَلَمُواْ ذُوقُواْ عَذَابَ ٱلۡخُلۡدِ هَلۡ تُجۡزَوۡنَ إِلَّا بِمَا كُنتُمۡ تَكۡسِبُونَ

Зулм қилганларга: «Мангу азобни тортинглар. Фақат касб қилганингизга яраша жазо олурсизлар, холос», дейилур. (Улар бу дунёда қилган зулмлари–Аллоҳга иймон келтирмаганлари учун қилмишларига яраша жазо оладилар, дўзахда мангу қоладилар.)


۞وَيَسۡتَنۢبِـُٔونَكَ أَحَقٌّ هُوَۖ قُلۡ إِي وَرَبِّيٓ إِنَّهُۥ لَحَقّٞۖ وَمَآ أَنتُم بِمُعۡجِزِينَ

Улар сендан: «У ҳақми?» деб сўрарлар. Сен: «Ҳа, Парвардигорим ҳаққи, албатта, у ҳақдир ва сизлар қочиб қутулувчи эмассизлар», деб айт.


وَلَوۡ أَنَّ لِكُلِّ نَفۡسٖ ظَلَمَتۡ مَا فِي ٱلۡأَرۡضِ لَٱفۡتَدَتۡ بِهِۦۗ وَأَسَرُّواْ ٱلنَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَۖ وَقُضِيَ بَيۡنَهُم بِٱلۡقِسۡطِ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ

Агар ҳар бир зулм қилган жонга ер юзидаги ҳамма нарса берилсаю уни фидо қилса ҳам. Азобни кўрганларида ичларида надомат чексалар ҳам. Улар ўртасида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас.



الصفحة التالية
Icon