وَسَكَنتُمۡ فِي مَسَٰكِنِ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ وَتَبَيَّنَ لَكُمۡ كَيۡفَ فَعَلۡنَا بِهِمۡ وَضَرَبۡنَا لَكُمُ ٱلۡأَمۡثَالَ
Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларига жойлашмадингизми? Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми? (Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с. а. в.) ўзларининг асосий ишлари–одамларни огоҳлантиришда бардавом бўлишни амр этмоқда. Бошқа нарса билан, яъни, кимга иқоб тез келяптию кимга келмай тургани билан ишинг бўлмасин. Қиёмат куни ҳамманинг кўзи мошдай очилиши турган гап.)
وَقَدۡ مَكَرُواْ مَكۡرَهُمۡ وَعِندَ ٱللَّهِ مَكۡرُهُمۡ وَإِن كَانَ مَكۡرُهُمۡ لِتَزُولَ مِنۡهُ ٱلۡجِبَالُ
Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир. (Кофир-мушриклар Пайғамбарга (с. а. в.), мўминларга, динга қарши қўлларидан келган барча макрларни қилдилар. Аммо уларнинг макрлари ҳар қанча кучли ҳатто тоғларни йўқ қилиб юборадиган даражада бўлмасин, ҳеч нарса қила олмайдилар. Чунки уларнинг барча макрлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир, У ҳаммасини кўриб, билиб туради. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади.)
فَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱللَّهَ مُخۡلِفَ وَعۡدِهِۦ رُسُلَهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٞ ذُو ٱنتِقَامٖ
Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб гумон қилма. Албатта, Аллоҳ азиз ва интиқом эгасидир.