54. Албатта, Парвардигорингиз — Аллоҳ шундай Зотдирки, осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва Улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ баракотли Буюкдир.