17. Ана энди Парвардигори томонидан аниқ ҳужжатга (яъни, Қуръонга) эга бўлган киши (фақат ҳаёти дунё манфаатларини кўзловчи кимсалар билан баробарми?!) Ҳолбуки, Аллоҳ томонидан бўлган шоҳид (яъни, Жаброил фаришта) унинг (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг) ҳамроҳидир ва ундан (яъни, аниқ ҳужжат бўлган Қуръондан) илгари (Бани Исроил учун келган) пешво ва (Аллоҳнинг) марҳамати бўлган Мусонинг Китоби (Таврот) бордир. Ана ўша зотлар (яъни, аниқ ҳужжат эгалари) унга (Қуръонга) иймон келтирурлар. Барча гуруҳлар орасидан ким у Қуръонга кофир бўлса, унга ваъда қилинган жой — дўзахдир. Бас (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сиз у ҳақда шак-шубҳага тушманг! Албатта, у Парвардигорингиз томонидан келган Ҳақиқатдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмайдилар.