23. У (Юсуф) уйида бўлган аёл (яъни, Зулайҳо, унинг ҳусну малоҳатига ошиқи беқарор бўлиб) уни йўлдан урмоқчи бўлди. Эшикларни маҳкам беркитиб «келақолгин», деганида, (Юсуф) айтди: «Аллоҳ сақласин. Ахир у (яъни, эринг) менга яхши жойлар берган хожам-ку! Албатта, золим кимсалар (яъни, зинокорлар) асло нажот топмаслар».