43. (Кунларнинг бирида Миср мамлакатининг) шоҳи (Райён биннил-Валид): «Мен тушимда еттита ориқ сигир еттита семиз сигирни еяётганини ва еттита яшил бошоқ билан бирга бошқа қуриган (етти бошоқ)ни кўрдим. Аъёнларим, агар тушларнинг таьбирини айта олувчи бўлсангизлар, бу тушимнинг таъбирини (менга) айтинглар-чи», деди.