52. (Элчи қайтиб келиб, Юсуфга бўлиб ўтган гапларни айтиб бергач, у деди): «Буни (яъни, ўзимнинг бегуноҳлигимни исботлаш талабини) мен (шаҳар ҳокими) йўқлигида Унга хиёнат қилмаганимни ва Аллоҳ ҳеч қачон хоинларнинг ишини ўнгламаслигини (мамлакат шоҳи) билиши учун (қилдим)».