2. Аллоҳ осмонларни сизлар кўргудек устунларсиз кўтариб қўйган, сўнгра (Зоти ва Улуғлигига лойиқ тарзда) Аршга юксалиб, қуёш ва ойни (Ўз амрига) бўйсундирган Зотдир. Уларнинг ҳар бири муайян муддатгача (яъни, Қиёмат қойим бўлгунича) сайр қилаверар. (Аллоҳ) барча ишнинг тадбирини қилур ва сизлар (Қиёмат Кунида унга) Парвардигорингизга рўбарў бўлишга иймон келтиришингиз учун Ўз оятларини муфассал баён қилур.