28. Сиз ўзингизни эрта-ю, кеч Парвардигорларининг юзини — розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)! Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!
____________________
И з о ҳ. Макка зодагонлари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга: «Ёнингдан Суҳайб, Аммор, Солмон каби қулларни қувсанг, бизлар ҳам сенга эргашар эдик», деганларида, у кофир кимсаларга итоат қилмасликни буюриб, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига юқоридаги оятни туширди.


الصفحة التالية
Icon