40. Улар ўз диёрларидан фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (ягона) Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир. Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир.
____________________
И з о ҳ. Бу оятдаги бир нуқта айрича эътиборга лойиқдир. Мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръонда масжидлар ўзга диндаги кишиларнинг ибодатхонларидан кейин — тўртинчи ўринда зикр қилинди. Бундан маълум бўладики, Ислом давлатида ўзга дин аҳллари ҳам мусулмонлар билан баб-баробар ҳуқуққа эга бўлар эканлар.


الصفحة التالية
Icon