14. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув — нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг гўзал яратгувчи (яъни, йўқдан бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ баракотли — буюкдир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача кечган жараён Яратганнинг Ўз илоҳий қалами билан аниқ-равшан қилиб чизиб берилди.


الصفحة التالية
Icon