56. Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас, сизлар Менгагина ибодат қилингиз!
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти карима Маккадаги мушрикларнинг зулму-фитналари сабабли тоат-ибодатларини бемалол қила олмай қолган мусулмонлар ҳақида нозил қилингандир. Аллоҳ таоло оят орқали уларга Ўзининг замини кенг эканлиги, бинобарин агар бу ерда уларнинг иймон-эътиқодларига дахл қилинса, ўзга ерларга ҳижрат қилиб, ўша жойларда ёлғиз Ўзига ибодат қилишлари лозимлигини уқтиради. Худди шу хусусдаги Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг бир ҳадиси мубораклари ҳам барча мўмин-мусулмонлар учун ибратли эслатмадир: «Ким ўз дини(ни сақлаб қолиш) учун бир ердан бошқа ерга кетар экан, албатта у жаннатга ҳақдор бўлибдир».