5. У осмондан ергача бўлган барча ишни тадбир қилиб — бошқариб турур, сўнгра (бу ишларнинг барчаси) сизларнинг ҳисобингизга минг йилга тенг бўладиган бир кунда (яъни, Қиёматда) Унинг Ўзига кўтарилур.
____________________
И з о ҳ. Исломий ақидага кўра, Қиёмат Куни — кофирлар учун ҳисоб-китобнинг оғир кечганлиги сабабли минг йилга, яна бошқа бир ояти каримада хабар берилишича, эллик минг йилга тенгдек туюлар, мўминлар учун эса, ҳадиси шарифда келганидек, бир вақт намоз ўқигудек муддат каби қисқа ва осон ўтар экан. Ана ўша кунда ҳаёти дунёда рўй берган барча ишлар Аллоҳ таолонинг даргоҳига кўтарилиб, У зот Ўзининг ҳақ ҳукмини чиқаради.


الصفحة التالية
Icon