67. Агар Биз хоҳласак, уларни турган жойларида (маймун, тўнғиз ёки тош каби) бошқа нарсаларга айлантириб қўйган бўлур эдик. Сўнг улар (олдинга) юришга ҳам қодир эмаслар, (ортларига ҳам) қайта олмаслар.
____________________
И з о ҳ. Ушбу икки оятни шундай тушунмоқ лозим: Аллоҳ таоло ҳаётларини куфру исён билан ўтказган кимсалар ҳақида «Агар биз истасак уларнинг кўзларини кўр қилиб, йўлларини топа олмайдиган қилиб қўйишимиз ёки уларни инсонликдан чиқариб бутунлай бошқа нарсаларга айлантириб қўйишимиз мумкин эди. Аммо Биз уларни Тўғри Йўлга юрсинлар ва тавба-тазарруъ қилсинлар деб инсонликларида қолдирган эдик. Лекин улар ўз динсизликларидан қайтмадилар ва оқибат-натижада жаҳаннам эгалари бўлиб қолдилар», дейди ва бу билан ҳали-ҳануз ҳаёти дунёда бўлган кишиларни огоҳлантиради.