69. (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун дуруст эмасдир. (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом тиловат қилаётган нарса) фақат бир эслатма ва очиқ-равшан Қуръондир.
____________________
И з о ҳ. Зотан, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом модомики Аллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбар эканлар, демак фақат рост сўзламоқлари лозим. Шеърият эса ўз кўтаринкилиги, муболағалари билан (яъни, ўз табиати билан тўла маънодаги) ростгўйликни кўтара олмайди. Билъакс шоирларнинг эътирофларича ҳам, шеърнинг энг ширини энг ёлғонидир. Бинобарин, ўз умматларига бир умр амал қилиб ўтишадиган дин арконларини ўргатадиган ва ғайб олами, Охират диёри ҳақида хабар берадиган пайғамбар шоир бўлиши дуруст эмасдир.


الصفحة التالية
Icon