20. Ким (ўз амали билан) Охират экинини (яъни, савобини) истар экан, Биз унга экинини(нг ҳосилини) мўл-зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истар экан, Биз унга ўшандан (дунё матоларидан) берурмиз ва унинг учун Охиратда бирон насиба бўлмас!
____________________
И з о ҳ. Бу ояти каримада ҳар қандай яхши амал фақат Охиратдаги мукофотни кўзлаб қилинсагина, Аллоҳ таоло унинг ажру савобини комил қилиб бериши, аммо агар мол-дунё ва шон-шуҳратга етиш ғаразида риёкорлик билан қилинган амаллар учун эса Охиратда ҳеч қандай савоб йўқлиги уқтирилмоқда.