14. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз», дегайсизлар.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло бандаларига ато этган неъматлари қаторида улар шукр қилиб, ибрат олишлари учун ўзларидан неча баробар катта ва кучли кема ва туя каби, инсонлар миниб ва бошқариб юрадиган нарсаларни ҳам яратиб қўйганини ва шундай қудратли, баҳайбат нарсаларни инсонга бўйинсундириб қўйганини баён қилди. Энди қуйидаги оятларда «фаришталар — Аллоҳнинг қизлари», деган ботил ақида эгалари бўлган мушриклар ҳақида ҳикоя қилиниб, уларнинг бу пуч даъволари илоҳий мантиқ билан рад этилади.