17. Яна Биз уларга (дин) ишлари ҳақида аниқ-равшан ҳужжатлар ато этдик. Бас, улар ихтилоф қилмадилар, магар уларга (Биз томонимиздан дин ҳақида) илм-ҳужжат келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват қилишиб (талашиб-тортишдилар). Албатта Парвардигорингиз Қиёмат Кунида уларнинг ўрталарида ихтилоф қилиб ўтган нарсалари ҳақида ҳукм қилур.
____________________
И з о ҳ. Муфассирларнинг айтишларича, мазкур оятларда Бани Исроил қавми ва уларнинг ўзларига Аллоҳ таоло томонидан ато этилган шунчалик аниқ оят-мўъжизалар ва ноз-неъматлардан кейин ҳам ўзаро ҳасад-адоват қилишиб, дин ҳақида турли ихтилофларга берилиб кетганликлари тўғрисида ҳикоя қилинишидан мақсад Макка мушриклари томонидан берилаётган хилма-хил озор-азиятлардан изтиробга тушган Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга таскин-тасалли бериш ва у кишини ҳам худди Мусо пайғамбар Бани Исроилнинг зулмига сабр қилганидек сабр тоқат қилишга даъват этишдир.