8. Ёки улар («Қуръонни Муҳаммаднинг) ўзи тўқиб олган», дейдиларми?! Айтинг: «Агар уни ўзим тўқиб олган бўлсам, у ҳолда, сизлар мен учун Аллоҳ (азоби)дан бирон нарса(ни дафъ қилиш)га эга бўла олмассизлар (яъни, у ҳолда Аллоҳнинг Ўзи Унинг шаънига ёлғон тўқиганим учун мени ҳеч ким қайтара олмайдиган азоб билан жазолаган бўлур эди. Бас, мен сизлардан эмас, балки Аллоҳ таолодан қўрққаним сабабли сизларга Ҳақ ваҳийни келтирмоқдаман)! У сизлар киришаётган нарсани (яъни, Қуръонни «бир сеҳр, бир уйдирма» деяётганларингизни) жуда яхши билгувчидир. Унинг Ўзи мен билан сизларнинг ўртангизда етарли гувоҳдир. У мағфиратли, меҳрибон Зотдир».