15. Ҳали сизлар (Хайбар жангида қўлга киритган) ўлжаларини олиш учун кетаётган вақтингизда (жиҳодга чиқмасдан) қолган кимсалар: «Бизлар ҳам (ўша ўлжалардан олиш учун) сизларга эргашишимизга (йўл) қўйинглар», дерлар. Улар Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўладилар. Айтинг: «Ҳаргиз бизларга эргашмайсизлар! Аллоҳ илгари мана шундай дегандир». Энди улар: «Йуқ, сизлар бизларга ҳасад-бахиллик қилмоқдасизлар», дерлар. Йўқ, улар камдан-кам нарсаларнигина англарлар.
____________________
И з о ҳ. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом бошлиқ саҳобалар Ҳудайбийя сулҳидан қайтишгач, Хайбар воҳасидаги яҳудийларга қарши жанг қилишиб, ғалаба қозонадилар ва катта ўлжаларни қўлга киритадилар. Бу ўлжалардан хабар топган мунофиқлар ўзлари жангдан қочган бўлсалар-да, ўлжадан хомтамаъ бўлганларида, мазкур оят орқали уларга кескин рад жавоби берилади ва Аллоҳ таоло бу ўлжаларни фақат Ҳудайбийя сулҳида иштирок этган кишилар учун хос қилиб қўйгани баён этилади, ҳамда у мунофиқларнинг Аллоҳ буюрган ҳукмларидаги ҳикматни англай олмасликлари ҳам ошкор қилинади.


الصفحة التالية
Icon