20. (Эй мўминлар), Аллоҳ сизларга ўзларингиз оладиган кўпдан-кўп ўлжалар ваъда қилди. Энди мана бу (Хайбар жангида қўлга киритадиган ўлжаларингиз)ни эса нақд қилиб қўйди ва (сизларга душман бўлган) одамларнинг қўлларини сизлар(га бирон зиён етказиш)дан тўсиб қўйди. Токи (бу неъматлар) мўминлар учун оят-ибрат бўлгай ва (Аллоҳ) сизларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилгай.