7. Ва билингларки, ораларингизда Аллоҳнинг пайғамбари бор. Агар у кўп иш(лар)да сизларга (иймони комил бўлмаган жоҳил кимсаларга) бўйинсунса, (яъни, Аллоҳ томонидан ваҳий нозил бўлишини кутмасдан сизлар келтирган хабарларга ишонадиган бўлса), албатта сизлар бало-мусибатларга дучор бўлур эдингизлар. Лекин Аллоҳ сизларга (иймони комил, тақво имтиҳонидан ўтган зотларга иймонни суюкли қилди ва уни дилларингизга чиройли кўрсатди ҳамда сизларга куфрни, (Аллоҳ ва пайғамбарга) итоатсизликни ва исённи ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина (яъни, иймон йўлида собитқадам бўлиб, куфр-исённи ёмон кўрган кишиларгина) Тўғри Йўлга юргувчи зотлардир.