9. (Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар, дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас, то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича, сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар.
____________________
И з о ҳ. Бу оятда Аллоҳ азза ва жаллага ҳақиқий суратда муҳаббат (яхши кўриш) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда исбот қилиш бор.


الصفحة التالية
Icon