11. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон улар бирон тижоратни ёки ўйин-кулгини кўриб қолсалар, ўшанга қараб сочилиб-тарқалиб кетурлар ва сизни (минбарда) тик турган ҳолингизда тарк қилурлар. Айтинг: «Аллоҳ ҳузуридаги нарса (иймон ва яхши амаллар учун бериладиган ажр-мукофот) ўйин-кулгидан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир! Аллоҳ ризқ бергувчиларнинг яхшироғидир!»
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, бир Жумъа кунида Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом минбарда хутба — ваъз айтиб турганларида Мадинага савдогарлар карвони кириб келади. Шунда айрим саҳобалар Расулуллоҳни минбарда қолдириб савдо-сотиқ қилиш учун карвон томонига югуришганида, мусулмонларга танбеҳ бўлиб ушбу оят нозил қилинади. Оят давомида дунёнинг фоний матоларидан Аллоҳ таоло мўминларга Охиратда ато этадиган нарсалар яхшироқ эканлиги таъкидланади.


الصفحة التالية
Icon