5. Эҳтимол Парвардигори — агар у сизларни талоқ қилса — унга сизлардан яхшироқ жуфтларни муслима, мўмина (Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига) итоат этгувчи, тавба-тазарру қилгувчи, обида (мудом Аллоҳнинг йўлида) кетгувчи жувон ва қизларни алмаштириб берур.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг аёлларига ибратли панд-насиҳат қилиб, уларни Расулуллоҳ билан бирга кечаётган саодатли ҳаётларининг қадрига етишга даъват этгач, қуйидаги оятларда барча мўминларга хитоб қилади.


الصفحة التالية
Icon