22. Ахир юз тубан (яъни, оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида Тўғри Йўлда юрадиган кишими?!
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти карима кофир билан мўмин ҳақида келтирилган ибратли бир масалдир. Уни шундай тушунмоқ лозим: динсиз-эътиқодсиз кимса бирон илоҳий қўлланмасиз, ўтган кунини ҳам, келажагини ҳам унутиб, фақат бугунини қандай ўтказиш ғами, бугуннинг муаммоларини ҳал қилиш билан овораю-сарсон бўлиб, яъни фақат оёғининг тагига қараб кун ўтказади. Демак, унинг эрта бир кун йўлидан чиқиб қолиши аниқ бўлган ҳар қандай тошга-тўсиққа қоқилиб, юз тубан қулаши ҳеч гап эмас. Аммо иймон-эътиқод эгаси эса Яратган юборган Илоҳий Қўлланма кўрсатиб қўйган Тўғри Йўлда, қаддини рост тутиб, қиладиган ҳар бир иш-амалида фақат ҳозирнинг ҳузурини кўзламасдан, балки Эрта — Қиёмат Кунидаги ҳисоб-китоб ва ажр-мукофотни ўйлаб боради. Бинобарин бугуннинг, яъни ўткинчи дунёнинг арзон матолари, уни ўзи танлаб олган Тўғри Йўлидан адаштира олмайди.


الصفحة التالية
Icon