2. Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!)
____________________
И з о ҳ. Дарҳақиқат, бутун ҳаётларида Аллоҳ таолога бирор кун ибодат қилмасдан мол-дунёга сиғиниб ўтадиган кимсалар жуда кўпдир. Бу хусусда Пайғамбаримизнинг Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадислари ўта ибратлидир: «Маййитнинг-ўликнинг ортидан уч нарса эргашиб боради ва кейин у учовидан иккиси қайтиб кетади, бири эса ўлик билан бирга қолади — унга бола-чақаси, мол-дунёси ва шу дунёда қилган амаллари эргашиб боради-да, сўнгра бола-чақаси ва мол-дунёси яна қайтиб кетади, қилиб ўтган амаллари эса у билан бирга қабрда қолади».


الصفحة التالية
Icon