54. Қачон сизнинг оддингизга Бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган зотлар келсалар: «Саламун алайкум — сизларга тинчлик бўлсин, Парвардигорингиз Ўз зиммасига раҳмат — марҳамат қилишни ёзгандир. Сизлардан ким билмасдан бирон ёмонлик (гуноҳ) қилса, сўнгра ўша ёмонлигининг кетидан тавба қилиб, (ўзини) тузатса, бас, (гуноҳи кечирилади), албатта (Аллоҳ) мағфиратли, меҳрибондир», деб айтинг.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги икки оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган. Маълумки, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга иймон келтириб, итоат этган кишиларнинг кўпчилиги камбағал-бечоралар эди. Улар кеча-ю кундуз сидқидилдан Аллоҳга ибодат қилар эдилар. Буни кўрган Макка зодагонлари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга: «Агар мана шу ялангоёқларни ҳузурингдан ҳайдаганингда бизлар сенга эргашар эдик, дейишади. Шунда Пайғамбарнинг кўнгиллари бўлинмаслиги учун юқоридаги: «Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!», деган калималар билан тугалланган оят нозил бўлади. Кейин эса мушриклар: «Агар Муҳаммаднинг йўли ҳақ бўлганида ўша йўлга бизлар юрган бўлур эдик. Чунки Аллоҳ ҳеч қачон биздек зодагонларни қўйиб, у ялангоёқларга Тўғри Йўлни инъом этмайди», деб даъво қиладилар. Қуръон бу ҳолни бойларни камбағаллар билан имтиҳон қилиш, деб атаб: «Ахир шукр қилгувчиларни Аллоҳ яхшироқ билгувчи эмасми?», дейди.


الصفحة التالية
Icon