70. Динларини ўйин-ҳазил қилиб олган, ҳаёти дунёга алданиб қолган кимсаларни тарк қилинг! Ва уни (яъни, Қуръонни, одамларга) эслатиб қўйинг! Токи бирон жон (Қиёмат Кунида) касб қилган (гуноҳлари) сабабли ўзи учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган, агар бор нарсани берса ҳам — ундан қабул қилинмайдиган ҳолда, ҳалокатга ташланмасин. Қилган амаллари сабабли (Аллоҳнинг азобига) ташланган ана ўша кимсалар учун қайноқ сувдан иборат ичимлик ва кофир бўлганлари сабабли аламли азоб бордир.


الصفحة التالية
Icon