Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнг, (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) аршга юксалган Аллоҳдир. У ишнинг тадбирини қиладир. Унинг изнисиз ҳеч бир шафоатчи бўлмас. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинглар. Эсламайсизларми?!
____________________
(Аллоҳ таоло Ўзининг Робблик — тарбиякунандалик сифати ила осмонлару Ерни олти кунда яратган. Бу олти куннинг ҳақиқатини — кайфиятини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аммо бизнинг тушунчамиздаги «кун» маъносида эмаслиги маълум. Чунки бизнинг тушунчамиздаги «кун» осмонлару Ер яратилгандан сўнг ерга муносиб бўлган вақт билан чегараланади. Бу оятдаги «кун» эса, осмонлару Ер яратилишидан олдинги замонга тегишли вақтни англатмоқда.)


الصفحة التالية
Icon