Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумлар, боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғориладилар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қилурмиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир.
____________________
(Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак. Улар бир хил ерга экилади, бир хил суғорилади, аммо таъми хилма хилдир. Хурмо ҳам шу. Ер бир, сув бир, лекин мевасининг таъми бир-бириникига ўхшамайди. Хўш, буни ким қилади? Албатта, Аллоҳ.)


الصفحة التالية
Icon