Қайсики Пайғамбарни юборган бўлсак, баён қилиб бериши учун, ўз қавми тили ила юборганмиз. Бас, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказади, кимни хоҳласа, ҳидоятга соладир. У Азийз ва ҳикматли Зотдир.
____________________
(Бутун оламларга ва барча қавмларга пайғамбар бўлган Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга ҳам араблар тилида ваҳий келди. Бунинг асосий ҳикматларини Аллоҳнинг Ўзи билади. Бошқа пайғамбарлар маълум қавмга ва маълум муддатга келган бўлсалар, Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом қавмларнинг ҳаммасига қиёмат кунига қадар пайғамбар қилиб юборилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом Ислом дини араблар яшаб турган ерларга ёйилиб бўлиши билан вафот топдилар. Исломни дунёнинг қолган қисмига у кишининг қавмлари етказдилар.)