Пайғамбарлари уларга: «Осмонлару ернинг яратгувчиси бўлмиш Аллоҳга шак борми? У сизларни гуноҳларингизни мағфират қилишга ва ўзингизни маълум муддатга қолдиришга чақирмоқда-ку!» дедилар. Улар эса: «Сиз бизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмассиз. Бизни оталаримиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқчисиз. Бас, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтиринг», дедилар.
____________________
(Барча қавм кофирлари барча пайғамбарларга шу гапни айтганлар. Уларнинг ўз оталари нимага ибодат қилиб юргани билан ишлари йўқ. Оталари ибодат этган нарса нима бўлса ҳам, барибир. У нарсалар бир қийматга арзийдими? Уларга ибодат қилиш лозимлиги ҳақида бирор далил борми? Бу ва бунга ўхшаш саволлар билан ишлари йўқ. Аммо Аллоҳ томонидан очиқ ҳужжатлар билан келган пайғамбарлардан яна ҳужжат-далил сўрайдилар.)