Ва улардан сўнг у ерга сизни жойлаштирурмиз. Бу эса, мақомимдан хавф қилганлар ва таҳдидимдан қўрққанлар учундир», деб ваҳий қилди.
____________________
(Аллоҳ таоло, пайғамбарларнинг кўнгилларини тинчлантириб, башорат берди. Золимлар албатта ҳалок бўлишини таъкидлади. «Золимлар» деганда кофирлар кўзда тутилади. Чунки куфр энг катта зулмдир. Ўша кофир золимларни ҳалок этгандан сўнг, у ерга сизларни, яъни пайғамбарларни ва уларга эргашган мўмин-мусулмонларни жойлаштирамиз, деди. У ерга кимки менинг мақомимдан қўрқса, ўзидан кетиб ҳаддидан ошмаса, ўша жойлашади, деди.)


الصفحة التالية
Icon