Уни ютишга уринади-ю, юта олмас. Унга ҳар томондан ўлим келади-ю, ўла олмас. Унинг ортидан эса, қаттиқ азоб бор.
____________________
(Жаҳаннамда уларга алвон-алвон азоблар берилади. Жумладан, ўша жабрчи-саркаш жаҳаннам оловида ёниб-чанқаб сув сўраганида, унга йиринг берилади. Йирингни оғизга олишнинг ўзи қаттиқ азоб. Уни чанқоқбосди учун ичиш икки карра азоб, уни юта олмай қийналиш азобдир. Ўлимни ўйлашнинг ўзи бир азоб. Ўлимнинг келиши баттарроқ азоб. Энди такрор ва такрор ўлим келиб туриб ўла олмаслик мислсиз азобдир.)