Бу, ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам (бошқа осмонларга) алмаштириладиган ва у(одам)лар ёлғизу қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўладир.
____________________
(Яъни, қиёмат кунининг даҳшатидан бизга ҳозир жуда ҳам улкан бўлиб кўриниб турган Ер бошқача, умуман бошқа ерга айланиб қолади. Шунингдек, осмонлар ҳам ўзгариб кетади. Одамларнинг ҳаммаси Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китоб учун йиғиладилар. Ўшандай кунда Аллоҳ пайғамбарларга ва уларга эргашган мўминларга нажот беради. Золим ва кофирлардан интиқом олади.)