Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмас», деб Аллоҳ номи ила қасам ичдилар. Йўқ! Бу, У зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
____________________
(Йўқ! Эй мушриклар, сиз айтаётган гаплар беҳуда гаплардир. Ўлганларни қайта тирилтириш, Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Ўлганларни албатта қайта тирилтиради.)