Улар қизларни Аллоҳники қилишур. У (бундан) покдир. Уларга эса, кўнгиллари тусагани (эмиш).
____________________
(Аллоҳ «қизи бор» деган айбдан покдир. Чунки фарзандга муҳтож бўлиш нуқсондир. Аллоҳнинг ҳеч қандай нуқсони йўқдир. Мушрикларга кўнгиллари тусаган ўғил фарзандлар эмиш. Жоҳилият даврида қиз фарзанд ор-номус ҳисобланар эди. Шунинг учун мушриклардан ҳеч ким қиз фарзанд кўришни хоҳламас эди.)