Ўшанда опанг юриб бориб: «Уни кафилликка оладиганларга далолат қилайми?» – деган эди. Бас, Биз сени кўзи қувониши ва хафа бўлмаслиги учун онангга қайтардик. Ва бир жонни ўлдирдинг. Бас, Биз сени ғамдан қутқардик ва турли синовлар ила синадик. Сўнгра, Мадян аҳли ила йилларча қолдинг ва тақдирга биноан келдинг, эй Мусо!